Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Чилонзорда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний савдоси фош этилди

Чилонзорда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний савдоси фош этилди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошлоқ тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда “S.M.” МЧЖ раҳбари У.Д. “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги дорихонасида 9 қути ҳамда “N.” хусусий корхонасига тегишли дорихона сотувчиси И.М. (муқаддам судланган) 10 қути таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган “Омнадрен 250” номли дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида “S.M.” МЧЖ дорихонасидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 184 турдаги 376,5 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A-S.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси К.Ш. фуқарога таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган 300 дона “Бензонал” номли дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 08:05 24.10.2025. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!