Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Чехиядаги блэкаут техник сабаблар туфайли юзага келган

Чехиядаги блэкаут техник сабаблар туфайли юзага келган

Бу ҳақда Denik нашри хабар бермоқда.

Чехия Миллий терроризм, экстремизм ва кибержиноятларга қарши кураш маркази (NCTEKK) баёнотида "бу ҳодиса хакерлик ёки террорчилик ҳужуми билан боғлиқ экани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ", дея қайд этилган.

Мамлакат полицияси вакиллари электр узилиши уларнинг бир нечта хизматларига таъсир қилганини, бироқ бу умумий фаолиятга ҳалақит бермаганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, блэкаут мамлакат пойтахти Праганинг катта қисмини қамраб олди. Натижада метро ҳаракати тўлиқ тўхтади, шунингдек, трамвай ва троллейбусларнинг аксарият йўналишлари ҳам ишламай қолди. Юзлаб одамлар лифтларда қамалиб қолди, кўплаб банкоматлар ишлашдан тўхтади. Блэкаут Прага аэропортига таъсир кўрсатмагани ҳақида маълум қилинган эди.

Киритилди: 21:55 04.07.2025. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!