Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Чехияда ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчи завод портлади

Чехияда ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчи завод портлади

Прагадан 135 км шарқда, Полиcка шаҳри яқинида жойлашган металлни қайта ишлаш ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш заводи омборида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда dw.com хабар берди.

Қутқарув хизматларининг хабар беришича, камида бир киши жиддий жароҳатланган ва вертолётда касалхонага етказилган.

Полиция воқеа жойини ўраб олди ва кўчаларни тўсиб қўйди, компаниянинг барча ходимлари эвакуация қилинди. Компания вакилининг дастлабки маълумотларга таяниб айтишича, портлашнинг энг кўп эҳтимоли ишлаб чиқариш жараёнидаги техник хатолик бўлган.

ОАВ маълумотларига кўра, портлаш STV Invest холдингининг портловчи тротил (тринитротолуол, ТНТ) сақланаётган омборида содир бўлган. Бошқа нарсалар қаторида, Полиcка яқинидаги завод артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, компания пиёда аскарларнинг эски жанговар машиналари, танклари ва гаубицаларини таъмирлайди ва модернизация қилади, фуқаролик секторида эса автобуслар учун эшик тизимларига ихтисослашган.

Киритилди: 16:52 27.03.2025. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!