Чехия Республикаси тарихидаги энг йирик касаба уюшмалари иш ташлаши 27 ноябрь куни бўлиб ўтади ва тахминан 1 миллион ишчиси бўлган юзлаб корхона ва фирмаларни, шунингдек, мактаб муассасаларининг 70 фоизи ходимларини қамраб олади.
Бу ҳақда Чехия-Моравия касаба уюшмалари конфедерацияси раҳбари Йозеф Стршедул маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
Унинг сўзларига кўра, иш ташлашдан мақсад республика ҳукуматини жамиятда бўлаётган воқеалар ҳақида “ўйлашга” мажбурлашдир.
"Агар улар буни сезмагандек, четга суриб қўйиш мумкин деб ўйласалар, жамиятдаги кайфият янада ёмонлашиши мумкин", деди Стршедул.