Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Четдан олиб келинаётган товарлар божхона қийматини аниқлаш тартиби халқаро қоидаларга мослаштирилади

Четдан олиб келинаётган товарлар божхона қийматини аниқлаш тартиби халқаро қоидаларга мослаштирилади

Президентимиз бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

–Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур, – деди давлат раҳбари.

Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ўзимизда чиқарилётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.

Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.

Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарлар божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.

Киритилди: 16:49 18.04.2025. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!