Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Чет тили 1-фан бўлган йўналишларга B1 даража ҳам имтиёз беради

Чет тили 1-фан бўлган йўналишларга B1 даража ҳам имтиёз беради

Ҳукумат қарори билан олий таълимга қабул қилиш тартибига киритилган ўзгартишларга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига ҳужжат топшириш камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

Ҳужжатга мувофиқ, чет тили фани фанлар мажмуасида мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда сертификат даражасига қараб қуйидагича балл берилади:

B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентларга — ушбу фан бўйича белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади.

B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентларга — ушбу фан бўйича белгиланган максимал балл берилади.

Шу билан бирга, илгари фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан бўлган йўналишларга қабул камида B2 даражадаги сертификат талаб қилинган.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!