"Арсенал" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинида "Реал"ни тор-мор этди - 3:0.
Лондонликлар ярим ҳимоячиси Деклан Райс дублни расмийлаштирди. 26 ёшли англиялик футболчи 58 ва 70-дақиқаларда жарима зарбаларидан иккита гол урди. Учрашувнинг 75-дақиқасида Микель Мерино якуний ҳисобни ўрнатди.
Ўйин охирида мадридликлар бир киши кам бўлиб қолди - Эдуардо Камавинга иккинчи сариқ карточкани олди.
Жавоб ўйини 16 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.