Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Челси" Зиданни дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийга айлантирмоқчи

"Челси" Зиданни дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийга айлантирмоқчи

Франциялик мураббий Зинедин Зидан Лондоннинг "Челси" клубини бошқариши мумкин.

Испаниялик журналист Эдуардо Инда "El Chiringuito" нашридаги ҳафталик чиқишида "Челси" Зиданга йилига 50 миллион евро таклиф қилганини айтди.

Агар келишув амалга ошса, Зидан "Атлетико"да йилига 40 миллион евро маош оладиган Диего Симеонени ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланади.

“Кўклар” айни дамда АПЛ турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Лондон клуби бош мураббийи Грэм Поттер ҳисобланади. Ўтган 15 учрашувда "кўклар" атиги 4 учрашувда ғалаба қозонишган.

Зидан "Реал"ни иккинчи марта тарк этганидан кейин 2021 йилнинг ёзидан бери ишсиз эди. "Галактикос" билан Зизу кетма-кет уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Киритилди: 17:37 06.02.2023. Ўқилди: 1691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!