"Челси" яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида катта амбицияларга эга - клуб "Реал"дан Родриго Гоэсни асосий харидига айлантирмоқчи ва унинг учун 120 миллион евро сарфлашга тайёр. Лондон клуби бразилиялик футболчини лойиҳани қайта бошлаш учун керак бўлган ҳужум етакчиси сифатида кўрмоқда.
Винисиус ва Килиан Мбаппе билан "қаймоқранглилар"нинг ҳужум чизиғидаги рақобат кучайиб бораётгани Родригонинг жамоадаги ўрни беқарор бўлиб қолишига олиб келди. Ва айнан шундан фойдаланиб, "Челси" футболчига кафолатланган етакчилик ва шахсий ривожланиш режасини таклиф қилмоқчи.
Ҳужумчининг "Реал" билан 2028 йилгача мўлжалланган амалдаги шартномаси бор, аммо "кўклар" клубга ҳам, футболчининг ўзига ҳам катта молиявий таклиф ёзнинг энг шов-шувли трансферларидан бирига йўл очишига ишонмоқда.
Қўшимча қиламизки, Родриго бу мавсумда "Реал" сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда 13 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди.