"Челси" 2024/25 йилги мавсумда Конференциялар лигаси ғолибига айланди. Турнир финалида инглиз клуби "Бетис"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳал қилувчи ўйин Польшанинг Вроцлав шаҳридаги "Вроцлав Арена"да бўлиб ўтди.
"Бетис" Абде Эззалзулининг голи эвазига 65-дақиқагача ҳисобда олдинда бораётганди. Шундан сўнг "кўклар" кетма-кет тўртта гол уришди - Энцо Фернандес, Николас Жексон, Жэйдон Санчо ва Мойсес Кайседо ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Инглиз жамоаси ярим ҳимоячиси Коул Палмер ҳисобида иккита ассист бор.
"Челси" УЕФА эркаклар ўртасидаги барча йирик турнирлар: Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Кубоклар кубоги, УЕФА Суперкубоги ва Конференциялар лигасида ғолиб чиққан тарихдаги биринчи клубга айланди.