Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Чегара билмас шифокорлар — Европа Иттифоқи Ғазода геноцидга шериклик қилмоқда

Чегара билмас шифокорлар — Европа Иттифоқи Ғазода геноцидга шериклик қилмоқда

«Чегара билмас шифокорлар» (MSF) ташкилоти Европа Иттифоқини Ғазода давом этаётган фожеаларни тўхтатмаслик орқали «ташкил этилган этник тозалаш»га йўл қўйганликда ва бевосита шерикликда айблади. Бу ҳақда ташкилот 18 июл куни «X» ижтимоий тармоғидаги баёнотида маълум қилди.

MSF раҳбарияти 16 июн куни ЕИ етакчиларига очиқ хат юбориб, Ғазодаги фаластинлик аҳолига қарши қатлиомларни зудлик билан тўхтатишни сўраган. Бироқ ЕИ аъзолари чора кўрмагани сабабли, «ҳукуматлар умумий сукути» фонида қирғин давом этмоқда, дейилади баёнотда.

Ташкилот маълум қилишича, уруш бошлангандан бери 60 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Улар орасида MSFнинг 12 ходими ҳам бор. Охирги ходим 3 июл куни ёрдам маҳсулотларини олиш пайтида ўлдирилган.

Баёнотда гуманитар ёрдамнинг қасддан тўхтатилгани, шифохоналар мунтазам нишонга олинаётгани ва фаластинликларнинг очарчиликка учратилгани таъкидланган. Шу билан бирга, MSF Европа Иттифоқининг ташқи ишлар кенгаши 16 июл куни қабул қилган хулосаларини «Исроилга босим ўтказишни хоҳламасликнинг яна бир далили» деб баҳолади.

Ташкилот ЕИни иккиюзламачиликда айблаб, инсонпарварлик ҳуқуқларига нисбатан муносабатда қўлланаётган икки хил ёндашувни танқид қилди. Хат Урсула фон дер Ляйен, Антониу Кошта, Роберта Метсола ва Кая Каллас номига йўлланган.

Европа мамлакатлари 15–16 июл кунлари Ғазодаги вазиятни муҳокама қилган, бироқ Исроил билан Ассоциация келишувини тўхтатиш ёки санкциялар жорий қилиш бўйича бир фикрга кела олмаган.

Киритилди: 18:52 19.07.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!