Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Чеферин Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 64 тага ошириш ғоясига муносабат билдирди

Чеферин Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 64 тага ошириш ғоясига муносабат билдирди

УЕФА президенти Александер Чеферин Жаҳон чемпионати иштирокчиларини 64 тага етказиш ғоясига қаршилик қилди.

Аввалроқ, ФИФА 2030 йилги мундиалда 48 эмас, балки 64 та жамоа иштирок этиши ғоясини кўриб чиқаётгани маълум бўлганди. ФИФА раҳбари Жанни Инфантино бу ғояни «таҳлилга лойиқ» деб баҳолаган.

«Бу таклиф мени сиздан ҳам кўпроқ ҳайрон қолдирди. Менимча, бу ғоя на Жаҳон чемпионати, на саралаш босқичлари учун яхши. Шунинг учун мен уни қўллаб-қувватламайман.

Бу таклиф қаердан пайдо бўлганини билмайман, лекин ФИФА кенгашида муҳокама қилингунича бу ҳақда ҳеч нарса эшитмаганимиз ғалати», – деди Чеферин The Guardian нашрига.

Киритилди: 10:24 04.04.2025. Ўқилди: 577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!