CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси доирасида бўлиб ўтган ўйин Тошкентдаги ”Олимпия” стадионида ўтказилди. Туркманистонга қарши ўйин 1:2 ҳисобида якунланди. Дастлаб, 37-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игорь Сергеев ҳисобни очди.
44-дақиқада ҳам Сергеевнинг ўзи пенальтидан гол уриб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Рақиб жамоадан эса Дидар Дурдиев 83 дақиқада пенальтидан Ўзбекистон дарвозасига гол киритди ва ҳисоб 1:2 кўринишига етди.
Маълумот учун, CAFA Nations Cup-2025 мусобақасида 8 та миллий терма жамоа иштирок этмоқда. Ўйинлар Тошкент ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтказиляпти.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўйинни 5 сентябрь куни Қирғизистон жамоасига қарши ўтказади.