Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британияда терроризм айбловлари билан беш киши ҳибсга олинди

Буюк Британияда терроризм айбловлари билан беш киши ҳибсга олинди

Буюк Британияда АҚШ ҳарбийлари фойдаланадиган Фэрфорд авиабазаси яқинида террористик ҳужум уюштиришни режалаштирганликда гумон қилиниб, беш киши ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Associated Press нашри маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб хабар бермоқда.

Хабарга кўра, якшанба куни Британия полицияси портловчи моддалар сақлаганликда гумон қилиниб, бир нечта эркакни ҳибсга олди ва авиабаза яқинидаги уйларнинг аҳолисини эвакуация қилди. База томон кетаётган учта транспорт воситаси шубҳа уйғотди. Кейинчалик улар террористик ҳужум уюштиришни режалаштирганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Англиянинг ғарбий қисмида, Лондондан тахминан бир ярим соатлик масофада жойлашган Фэрфорд авиабазаси ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ускуналари сафарбар қилинди.

Associated Press эслатишича, база АҚШ ҳарбийлари томонидан Эронга қарши ҳужумларни амалга ошириш учун ишлатилган.

Киритилди: 08:20 28.09.2026. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!