Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Москванинг Лондонга қарши "оммавий босқинчилик кампанияси" туфайли Россия элчисини чақиртирганини маълум қилди.
Буюк Британия "босқинчилик кампанияси" деганда яқинда Москвадан чиқариб юборилган олти нафар британиялик дипломат масаласини назарда тутмоқда. Элчи Андрей Келин Британия Ташқи ишлар вазирлигига бу "Лондоннинг ҳаракатларига табиий жавоб" эканини айтди.
Британия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Россияни "хавфсизлик ва демократияга путур етказиш, таҳдид қилиш ҳамда дезинформация ва саботаж орқали Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатишга уруниш" кампаниясини олиб бораётганликда айблади.