Бугун 14 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Сречко Катанес бош мурабббийликдан кетди

Сречко Катанес бош мурабббийликдан кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди .

Словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини афсус билан қайд этди. Доимий қўллаб-қувватлагани ва самарали ҳамкорлик учун ассоциацияга ўз миннатдорчилигини билдирди. Терма жамоамизга Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида омад тилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоамиз бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бормоқда.

Киритилди: 12:13 22.01.2025. Ўқилди: 2361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!