Бугун 23 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШнинг 22 штати Трампнинг фармонига қарши судга мурожаат қилди

АҚШнинг 22 штати Трампнинг фармонига қарши судга мурожаат қилди

АҚШнинг 22 штати Трампнинг туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни чеклаш ҳақидаги фармонига қарши судга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Доналд Трамп ўзининг президент сифатидаги биринчи иш кунида туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни чеклаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ушбу ҳужжат кучга кирганидан кейин 30 кун ичида туғилган болаларга нисбатан қўлланади. Фармонда қайд этилишича, ушбу чеклов ота-онаси АҚШ ҳудудида ноқонуний равишда яшаётган болаларга ҳам тегишли бўлади.

Демократик партия вакиллари етакчилигидаги штатлар президент Доналд Трампнинг ушбу қарори устидан судга даъво аризаси берди. Бу штатлар орасида Вашингтон, Орегон, Аризона, Иллинойс, Нью-Йорк, Калифорния, Колорадо, Коннектикут, Делавер, Гавайи, Мэн, Мериленд, Массачусетс, Мичиган, Миннесота, Невада, Нью-Жерси, Нью-Мексико, Шимолий Каролина, Род-Айленд, Вермонт ва Висконсин бор.

Судга тақдим этилган даъви аризасига кўра, президент Доналд Трампнинг бу қарори АҚШ Конституциясининг 1868 йилда ратификация қилинган 14-тузатмасига зид ҳисобланади.

Маълумот учун, Конституцияни ўзгартириш учун қонун АҚШ Конгрессининг учдан икки қисми томонидан тасдиқланиши, шунингдек, 50 штатдан 38 таси томонидан ратификация қилиниши керак.

Киритилди: 10:16 22.01.2025. Ўқилди: 1393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!