Бугун 23 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Амир Темурнинг 11 тонналик битиктоши ҳақида билармидингиз?

Амир Темурнинг 11 тонналик битиктоши ҳақида билармидингиз?

Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейида Амир Темур даврига оид оғирлиги 11,2 тонна бўлган битиктош сақланмоқда. Мазкур ёдгорлик 1937 йилда Марказий Қозоғистоннинг Улуғтоғ ҳудудидан топилган. Битиктошда Соҳибқироннинг Дашти Қипчоққа юриши ҳақида ёзув қолдирилган. Унда Темурбекнинг 1391 йилда Тўхтамишхонга қарши 200 минг аскар билан қилган юриши ҳақида хотира қолдирилган.

“Тарих етти юз тўқсон учта, қўй йили ёзнинг ора ойи Туроннинг султони Темурбек икки юз минг черик била ислом учун Тўхтамишхонни(нг) хониға йуриди. Бу ерга етиб, белгу бўлсун теб бу йўбани қўпарди. Тангри нусрат бергай, Иншаоллоҳ. Тангри эл кишига раҳмат қилгай, Бизни дуо била ёд қилғай”, деб ёзилган матнда.

Ёдгорлик Амир Темур қўшинларининг қудратини, унинг тарихий миссияси ва исломий қадриятларга садоқатини акс эттиради. Тарихий манбаларга кўра, Амир Темур Улуғтоғнинг Олтин чўққи номли тоғ қирраларига ўз қўшинини ҳордиққа қўйиб, бу юришни ёд этиш учун махсус хотира ёдгорлиги барпо этишга қарор қилган. Жангчилар харсанг тошларни йиғиб, уста тоштарошлар бу ерда битик ясашган.

Эрмитаж музейида бу битиктош билан бир қаторда темурийлар даврига оид бошқа ноёб ашёлар ҳам сақланади. Улар орасида Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳнинг номи битилган хризолитдан ясалган муҳр, Гавҳаршодбегимга тегишли нефрит узук ва бошқа кўплаб тарихий буюмлар мавжуд.

Киритилди: 14:57 22.01.2025. Ўқилди: 1607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!