Бугун 23 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистон пойтахтини кўчириш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон пойтахтини кўчириш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон парламенти йиғилишида депутат Бахитбек Марипов пойтахтни бошқа жойга кўчириш ва вазирлар маҳкамасини шу ерда жойлаштиришни таклиф қилди.

Депутатнинг фикрича, бу тутун ва тирбандлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.

"Иссиқкўл вилоятида Асман шаҳри қурилмоқда. Унга 10 миллиард доллар сармоя жалб қилинади. Бишкекдан темир йўлни олиб ўтиш учун эса 550 миллион доллар керак бўлади. Айланма йўл қурилиши билан бирга 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ талаб этилади", - деди депутат.

Мариповнинг фикрича, кабинетни Бишкекдан кўчириш транспорт билан боғлиқ муаммони ҳал қилади.

Киритилди: 23:24 22.01.2025. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!