АҚШ Давлат департаментининг ўндан ортиқ юқори мартабали амалдорлари истеъфога чиқиш талаблари билан юзлашмоқда, деб хабар бермоқда CNN манбаларга таяниб. Қайд этилишича, янги маъмурият келганидан кейин айрим лавозимларда ўзгаришлар одатий ҳол бўлса-да, бу ҳолатда ғайриоддий жиҳат шундаки, ишдан бўшатиш тўғрисидаги аризалар бўлимнинг янги раҳбарликка расман ўтишидан олдин ва янги раҳбарлар тасдиқлангунга қадар олинган.
The Washington Post нашрининг ёзишича, Трамп жамоаси ҳам АҚШ Қуролли кучларини қайта қуришни бошлайди. Хусусан, ички хавфсизлик вазири вазифасини бажарувчи Бенжамин Хаффман АҚШ қирғоқ қўриқлаш қўмитаси коменданти адмирал Линда Фаганни ишдан бўшатди. Ёзувда ишдан бўшатиш сабаби кўрсатилмаган. Fox News билан суҳбатда ички хавфсизлик департаменти вакилининг айтишича, бу ҳаракат Фаганга "ишонч йўқолгани" ва чегара хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар билан боғлиқ. WP маълумотларига кўра, АҚШ армиясида кейинги ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, АҚШнинг 37 департаменти ходимларини ифодаловчи Миллий ҳукумат ходимлари касаба уюшмаси (NTEU) судда Доналд Трампнинг амалдорларни ишдан бўшатиш ҳимоясини бекор қилиш ҳақидаги фармойишига қарши чиқади. NTEU раҳбари Дорин Гринвалдга кўра, Трамп кўплаб давлат ходимларини унга ўхшаш қарашларга эга бўлган содиқ одамлар билан алмаштирмоқчи. Трампнинг фармони “Конституцияни сақлаш ва ўз ватанига хизмат қилишга қасамёд қилган федерал ижроия мансабдор шахсларига сиёсий содиқлик тестларини ўтказишни” талаб қилади”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Bloomberg.