Мазкур Фармон Ғарбий Соҳилда зўравонлик ҳаракатларини содир этаётган яҳудий келгиндиларига нисбатан санкция жорий этиш тўғрисида эди.
2024 йилнинг феврал ойида Жо Байден 14115-рақамли фармон билан Ғарбий Соҳилда фаластинликларнинг ўлимига сабаб бўлган, шунингдек, тинч аҳоли вакилларини калтаклаб, мол-мулкига зиён етказган бир гуруҳ яҳудий экстремистларига нисбатан санкцияларни киритганди. Унга мувофиқ, Ғарбий Соҳилда зўравонлик содир этган яҳудий экстремистларига АҚШ виза бермайди, уларнинг маблағлари музлатилади. Қўшма Штатлар фуқароларига “қора рўйхат”даги шахслар билан тижорий алоқалар олиб бориш ман этилганди.
The Times of Israel'нинг ёзишича, Доналд Трампнинг санкцияларни бекор қилишга доир фармонини Исроилдаги ўта ўнг қанотга мансуб сиёсатчилар олқишлашган ва АҚШнинг янги президентига миннатдорлик билдиришган.
Фаластин расмийлари эса Трампнинг бу ҳаракатини қоралади. "Бу қарор яҳудий келгиндиларини янада кўпроқ жиноятга ундайди", дея таъкидлади Фаластин маъмурияти матбуот котиби Набил Абу Рудайна.