Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия Мудофаа вазири ва Қуролли кучлар бош қўмондони Украинага ташрифи чоғида Киев ҳукумати ва ҳарбий қўмондонликка урушдаги стратегия бўйича маслаҳатлар беришган

A A A
Буюк Британия Мудофаа вазири ва Қуролли кучлар бош қўмондони Украинага ташрифи чоғида Киев ҳукумати ва ҳарбий қўмондонликка урушдаги стратегия бўйича маслаҳатлар беришган

Буюк Британия Мудофаа вазири ва Қуролли кучлар бош қўмондони Украинага ташрифи чоғида Киев ҳукумати ва ҳарбий қўмондонликка урушдаги стратегия бўйича маслаҳатлар беришган. Бу ҳақда Тhe Sunday Times хабар берди.

"Грант Шеппс ва Тони Радакин Украинада Зеленский, Умеров ва Сирский билан учрашган. Британияликлар Украина қарши ҳужумни кейинга қолдириб, Қрим ва Қора денгиз флотига ҳужумларга эътибор қаратиши кераклигини билдирган", деб ёзади нашр.

Шеппс ва Радакин Киевни фронт чизиғига ҳужум қилиш режаларидан воз кечиб, бунинг ўрнига шимолий ва шарқий йўналишдаги мудофаа чизиқни ушлаб туришга ва керак бўлса, русларни тўхтата оладиган яхшироқ позицияларга чекинишга чақирди.

Радакин, шунингдек, Қора денгизда Россияни тийиб туриш ва экспорт учун муҳим юк ташиш йўлларини ҳимоя қилишга қодир бўлган кичикроқ кемалар ва дронлардан иборат флотни ташкил этишни маслаҳат берган.

Киритилди: 11:51 18.03.2024. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!