Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Буюк Британия ҳукумати Россияга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди

 Буюк Британия ҳукумати Россияга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди

Британия ҳукуматининг маълум қилишича, санкциялар орасида Россиянинг чекловларни четлаб ўтиш учун нефт ташишда фойдаланилаётган, тахминан 100 та кемани ўз ичига олган “соя флоти”га нисбатан жазо чоралари ҳам бор.

"Путинга яқин шахслар томонидан ташкил этилган бу “соя флоти” нафақат Кремлнинг Украинадаги ноқонуний урушини молиялаштиради, балки муҳим инфратузилма объектларига ҳам зарар етказмоқда", дейилади баёнотда.

Лондоннинг қайд этишича, бу ўта хавфли ҳисобланади, чунки “халқаро телекоммуникация маълумотларининг 99 фоизи ва ҳаётий муҳим энергия манбалари” сув ости инфратузилмаси орқали узатилади.

Россиянинг “соя флоти” таркибига кўплаб танкерлар ва юк ташувчи кемалар киради, улар кўпинча эски ва суғурталанмаган бўлади. Бу кемалар тобора кўпроқ сув ости инфратузилмасига ҳужумларда айбланмоқда.

Киритилди: 14:21 09.05.2025. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!