Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британия G7 давлатларининг Украинага ёрдам дастури доирасида кредитнинг иккинчи қисмини ўтказди — DW

 Буюк Британия G7 давлатларининг Украинага ёрдам дастури доирасида кредитнинг иккинчи қисмини ўтказди — DW

Ушбу маблағ Россия активларидан олинган даромадлар ҳисобидан тўланади.

Лондон “Катта еттилик” давлатлари томонидан Киевни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган кредит дастури доирасида 752 миллион фунт стерлинг (875 миллион евро) миқдоридаги иккинчи тўловни амалга оширди. Бу 2,26 миллиард фунт стерлинг (2,63 миллиард евро) миқдоридаги кредитнинг бир қисми бўлиб, уни Европа Иттифоқида музлатилган Россия давлат активларидан олинадиган даромадлар ҳисобидан қайтариш режалаштирилган. Сўнгги транш 2026 йилда йўналтирилиши кутилмоқда.

"Ушбу молиявий ёрдам Украина учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари каби ҳаётий муҳим ҳарбий ускуналарни харид қилишга ёрдам беради. Маблағ айнан Россия Суми шаҳрига ҳужум қилган, Украина устидан ҳаводан босимни давом эттираётган бир пайтда ажратилмоқда", дейилади Британия ҳукумати тарқатган пресс-релизда.

G7 кредит дастури доирасида давлатлар Украинага жами 50 миллиард доллар миқдоридаги ёрдам йўналтиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 13:20 15.04.2025. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!