Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Буюк Британия ЕИнинг қурол-яроғ битимига яқин

Буюк Британия ЕИнинг қурол-яроғ битимига яқин

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Европа Иттифоқи билан Британия компанияларига Европа иттифоқчиларига миллиардлаб фунт стерлинглик қурол сотиш имконини берувчи йирик савдо битимини имзолашга яқин турибди.

Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, агар келишув тузилса, Британия фирмалари 150 миллиард евролик янги Европа Иттифоқи мудофаа фонди бўйича тендерда қатнашиши мумкин бўлади.

Газетанинг таъкидлашича, Британия бош вазири Брюссел билан савдо тўсиқларини юмшатишга интилмоқда.

Шу мақсадда у 19 май куни Лондонда Европа Иттифоқи ва Буюк Британия саммитини ўтказади, деб ёзади нашр.

Киритилди: 09:16 22.04.2025. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!