Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия бош вазири G7 саммитида Жанубий Корея президентини унинг таржимони билан адаштириб юборди

Буюк Британия бош вазири G7 саммитида Жанубий Корея президентини унинг таржимони билан адаштириб юборди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Канадада бўлиб ўтган G7 саммитида Жанубий Корея президенти Ли Чже Мённи таржимон деб адаштириб, ўзини шарманда қилди, деб ёзади Daily Mail.

"Дональд Трампни бир кун аввал савдо келишуви ҳужжатларини эрга ташлаб юборганида аяб ўтишга мажбур бўлган бош вазир расмий музокаралар учун учрашганда Ли Чже Мён ўрнига таржимон билан қўл бериб кўришди", — дейилади мақолада.

Нашр шунингдек, Британия бош вазири биргаликда суратга тушиш учун жой танлай олмагани ва иккиланиб қолгани Корея томонини ноқулай аҳволга солиб қўйганини ҳам таъкидлайди.

Қизиқарли воқеадан сўнг Стармер Буюк Британиянинг Жанубий Корея билан "яхши мустаҳкам алоқалари" борлигини ва Лондон Сеул билан эркин савдо ва мудофаа саноатини мустаҳкамлашга ҳаракат қилишини айтди. Бунга жавобан Корея президенти Корея Буюк Британия билан келишувларни ишлаб чиқиш масаласида олдинга силжиши кераклигини айтди.

Киритилди: 11:00 19.06.2025. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!