Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухородаги 7 та тарихий объект ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин

Бухородаги 7 та тарихий объект ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин

Бухородаги 7 та маданий мерос объекти ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига номзод сифатида тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар бермоқда.

 Бухоро вилоятида айни пайтда 829 та моддий маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган.

Шундан, 287 таси археология ёдгорликлари, 507 таси архитектура объектлари, 17 таси монументал санъат ҳамда 18 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Вилоят маданий мерос бошқармасининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси билан биргаликда Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институтини жалб қилган ҳолда “Ипак йўли: Зарафшон дарёси ва Қорақум йўналиши” (Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) чегералараро обидалари қаторида Бухоро вилоятида жойлашган Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалариВобкент минораси ва Чашмаи Аюб мақбараси архитектура объектлари ҳамда қадимги Пойкент, Варахша ва Вардонзе шаҳар қолдиқларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича халқаро мезонлар асосида номзодлик ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Бу эса ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортишига ва республикамизга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига хизмат қилади.

Киритилди: 08:43 08.08.2020. Ўқилди: 2530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!