Қоровулбозор тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2021» тадбири давомида, олинган тезкор маълумот асосида туманнинг Бўстон маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган С.Ж. раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалиги токзорлари кўздан кечирилганда, ушбу фермернинг ўз токзорлари орасида бир дона полимер қоп ва бир дона полиэтилен пакетда вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, соф вазни 3.480 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги «Марихуана» гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж. га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.