Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода табиий газ "ўғриси" қўлга тушди

Бухорода табиий газ "ўғриси" қўлга тушди

"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Бухоро шаҳрида "Т.Ф.Т." МЧЖга қарашли ошхонанинг газ ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 540 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:20 12.09.2025. Ўқилди: 850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!