Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бухорода сифатсиз нефть маҳсулотини сотувга чиқарган АЁҚШ қўлга тушди

Бухорода сифатсиз нефть маҳсулотини сотувга чиқарган АЁҚШ қўлга тушди

"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида “М.Н.П.С.” МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган АИ-95 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган товар қийматининг 50 фоизи миқдорида жами 63 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.

Аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.

Киритилди: 11:20 26.07.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!