Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода сифасиз маҳсулотлар аниқланди: истеъмолчилар огоҳ бўлинг!

Бухорода сифасиз маҳсулотлар аниқланди: истеъмолчилар огоҳ бўлинг!

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Бухоро шаҳридаги “Тўқимачи” ва “Ситора” бозорларида назорат харидлари ўтказилди.

Натижада, Хитойда ишлаб чиқарилган “BRAUN” бренди остидаги 2238-моделли соч қуритиш мосламаси ва маҳаллий “FORSAJ” савдо белгиси остидаги 4 литрлик музламайдиган ойна тозаловчи маҳсулотлар стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди.

Синов натижалари соч қуритиш мосламасининг ток қаршилигини ошириши, ўтказгичларнинг қизиб кетиши, ёниш ва ёнғинга сабаб бўлиши, шунингдек, хизмат муддатининг қисқариш эҳтимоли юқори эканини кўрсатди.

“FORSAJ” антифризи эса қишда музлаб, шиша ювиш тизимини ишдан чиқариши, кўриш майдонини торайтириши, суюқлик кенгайиши оқибатида деталларни ёриши ва таркибида соғлиққа зарарли моддалар бўлиши мумкинлиги билан хавф туғдиради.

Истеъмолчиларга маҳсулот сотиб олишда унинг ёрлиғи, ишлаб чиқарилган мамлакати, техник кўрсаткичлари ва сертификатларига эътибор қаратиш тавсия этилади.

Ҳурматли истеъмолчилар! Агар савдо тармоғида сифасиз ёки сохта маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.

Киритилди: 14:35 03.11.2025. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!