Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Жондор туманида давлат рўйхатидан ўтган ЯТТ “Ш.У.” ва фуқаро Ж.Қ.лар ўзаро тил бириктириб, лицензияси бўлмаса-да кирим ҳужжатлари ва мувофиқлик сертификати бўлмаган умумий баҳоси 72 млн сўмлик 1 115 литр этил спиртини биржа савдолари орқали Олот тумани тиббиёт бирлашмаси ва бошқа бюджет ташкилотларига пул ўтказиш йўли билан ўтказиб келганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.