3 май куни соат 23:41 да "112" қисқа рақами орқали Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги аҳоли яшаш уйларидан бирига илон кириб қолгани ҳақида хабар келиб тушди.
Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилар гуруҳи зудлик билан ҳодиса жойига етдиб борди. Қутқарувчилар томонидан тезкор ва эҳтиёткорлик билан олиб борилган ҳаракатлар натижасида илон уйдан аниқланиб, махсус асбоблар ёрдамида тутиб олинди.
Тутиб олинган илон аҳоли учун хавф туғдирмаслиги мақсадида белгиланган тартибда Бухоро вилоятидаги қўриқхонага топширилиши таъминланди.
Фавқулодда вазиятлар хизмати фуқароларни шубҳали ҳашарот ёки хавфли ҳайвонларни кўрган тақдирда мустақил равишда чора кўришга уринмасдан, зудлик билан 112 рақамига мурожаат қилишларини тавсия этади.