Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШсиз НАТО: Европа якка ўзи Россияга бас кела оладими?

АҚШсиз НАТО: Европа якка ўзи Россияга бас кела оладими?

АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш ваъдасини берган АҚШ президенти Доналд Трампнинг янги сиёсати фонида, НАТОга аъзо Европа давлатлари Россия билан бўлиши мумкин бўлган тўқнашувга тайёргарлик кўриш учун шиддатли ҳаракатларни бошлаб юборди.

CNN нашри АҚШ чиндан ҳам ўз ваъдаларини бажарган тақдирда, Европа қуролли кучлари пайдо бўлиши мумкин бўлган "бўшлиқ"ни тўлдира олиш-олмаслигини таҳлил қилди.

Таъкидланишича, Европа анча катта ва қимматбаҳо армияларга эга бўлса-да, улар "энг ёмон вазиятга тайёргарлик кўриш учун жиддий маблағ ва тажрибага муҳтож". Хусусан, сўнгги пайтларда Буюк Британия, Франция ва Германия ҳақиқатан ҳам ўзларининг эскирган қуролли кучларига сармоя киритгани, бироқ "бу маблағларнинг таъсири жанговар сафда сезилиши учун бир неча йил талаб этилиши мумкин"лиги қайд этилган.

Қайд этилишича, Россия билан чегарага яқин жойлашган давлатлар тезроқ ҳаракатланмоқда. Нашрнинг эслатишича, яқинда АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Полшани "нафақат ўз мудофаасига, балки умумий мудофаа ва қитъа мудофаасига сармоя киритишга тайёр" ўзини ўзи таъминлаш намунаси деб атаган. Бироқ, нашрнинг таъкидлашича, Полшанинг мудофаа харажатларининг ошиши Трампнинг илтифотига сазовор бўлиш истагидан кўра кўпроқ унинг Россия билан узоқ йиллик кескин муносабатлари билан боғлиқ.

Киритилди: 20:23 05.05.2025. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!