Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон АҚШни огоҳлантирди: “Базаларингиз – биринчи нишон!”

Эрон АҚШни огоҳлантирди: “Базаларингиз – биринчи нишон!”

Эрон мудофаа вазири агар АҚШ Эронга ҳужум уюштирса, бунга жавобан Яқин Шарқдаги Америка базаларига зарба берилиши ҳақида огоҳлантирди.

"Бизга қарши уруш эълон қилинадиган бўлса, куч билан жавоб қайтарамиз, Қўшма Штатларнинг базалари бизнинг нишонимиз бўлади", – дея таъкидлади Азиз Носирзода.

Вазирнинг сўзларига кўра, Эрон қўшни давлатларга душманлик кайфиятида эмас, бироқ АҚШ томонидан зарба берилса, айнан қўшни мамлакатлардаги ҳарбий объектлар жавоб ҳужумига учраши мумкин.

Эрон ва АҚШ ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар 12 апрелдан буён давом этмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп март ойида Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаийни музокараларни бошлашга чақирган ва дипломатик йўл муваффақияцизликка учраса, ҳарбий чора кўрилиши мумкинлигини билдирган.

Киритилди: 20:18 05.05.2025. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!