Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода аёл чақалоғини ювиниш хонасида ўлдириб, ахлат қутисига ташлаб юборди

Бухорода аёл чақалоғини ювиниш хонасида ўлдириб, ахлат қутисига ташлаб юборди

Жорий йилнинг 9 май куни 11:00да аёл ювиниш хонасида ўз фарзандини дунёга келтириб, сўнг чақалоқни ўлдирган. Бу ҳақида Бухоро вилоят прокуратураси хабар берган.

Қайд этилишича, Қоракўл туманида яшаган 27 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан ажрашган. Бир нафар фарзанди бор.

Аёл 2021 йили ишлаш мақсадида Россияга бориб наманганлик И.К. билан танишиб, бирга яшаб ҳомиладор бўлган. У мамлакатга қайтгач, Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида яшовчи холасининг уйида ижарада яшаган.

9 май куни тўлғоқ тутиб, ювиниш хонасида чақалоғини дунёга келтирган ва ҳеч ким билмаслиги учун ўғил фазандини ўлдириб, ахлат чиқиндисига ташлаган.

Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 08:15 14.05.2022. Ўқилди: 3825 марта. Фикрлар сони: 17 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!