Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода 8,85 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди

Бухорода 8,85 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раиси Маъруфхон Ходжаев топшириғи билан тезкор ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

27 ноябрь куни Бухоро вилояти Когон туманида газ таъминоти комплаенс назорат тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ўтказган рейд жараёнида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Туманнинг “Туткунда” МФЙда жойлашган “Б. Б.” МЖЧга қарашли иссиқхонада газ ҳисоблагичидан ташқари ёр ости қувури орқали аҳоли учун мўлжалланган газ қувурига яширинча уланиб, табиий газдан ўғринча фойдаланиб келингани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 8,85 млрд сўмлик зарар келтирилгани аниқланди. Мазкур жараён бўйича тўпланган барча далилий ашё ва ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига топширилади.

Киритилди: Бугун 19:21. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!