 
        Марҳуманинг яқинлари амалиёт тиббий жиҳатдан хато қилинганини айтмоқда. Шаҳризабегим Холиқова 25 сентябр куни Бухоро шаҳридаги хусусий клинкада пластик жарроҳлик амалиётини ўтказган.
Операция шифокор Миршод Атавуллаев томонидан амалга оширилган.
Марҳуманинг опаси Хуснбону Каримова Instagram саҳифасида ёзишича, операция олдидан зарур таҳлиллар ўтказилмаган. Қон таҳлили фақат операциядан икки соат олдин олинган бўлиб, қонда гемоглобин даражаси жуда паст экани аниқланган. Шунингдек, операциядан олдин пешоб таҳлили ва ЭКГ ҳам амалга оширилмагани айтилмоқда. Шунга қарамай, шифокор жарроҳлик амалиётини ўтказган.
Операциядан сўнг аёлнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Шифокор ўзининг хусусий клиникасида ходимидан олинган қонни тўғридан тўғри беморга қуйдирган. Шундан сўнг беморнинг буйраклари ишдан чиққан ва у 27 сентябр куни Бухоро шаҳар шифохонаси жонлантириш бўлимига ётказилган.
 18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                    
                    18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                 Уруш туфайли Путиннинг рейтинги рекорд даражада ошди
                    
                     Уруш туфайли Путиннинг рейтинги рекорд даражада ошди
                 "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                    
                    "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”