Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Бухоро вилояти Бухоро туманида уч кунлик чақалоғини тўрт минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг 6 апрель куни ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида мазкур жиноятнинг олди олинган.

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.

У чақалоқни 4 минг долларга сотишни режалаштириб, шартли мижоздан келишилган пулнинг 800 долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) учинчи қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!