Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, Бухородаги клиникада 12 ёшли болага пробасиз ва катталар дозасида укол қилинган. Оқибатда бола ўзини ёмон ҳис қилиб, комага тушган ва 13 кундан сўнг шифохонада вафот этган.
Шунингдек, марҳумнинг яқинлари бола спортчи бўлганини ва клиника раҳбари уларга 30 минг доллар таклиф қилганини айтган.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.