Бугун 13 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Бухоро заводида Евро-5 стандартидаги АИ-92 ва АИ-95 бензинлари ишлаб чиқарилади

Бухоро заводида Евро-5 стандартидаги АИ-92 ва АИ-95 бензинлари ишлаб чиқарилади


Қиймати $328 млн бўлган лойиҳа доирасида йилига 1,1 млн тонна Евро-5 стандартидаги бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Бу импорт қилинадиган ёқилғи қўшимчалари харажатларидан йилига $150 млнгача маблағ тежаш имконини беради. Лойиҳа 2029 йилнинг иккинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, завод қувватини кенгайтириш бўйича $1,8 млрдлик лойиҳа ҳам кўриб чиқилди. У амалга оширилса, корхонанинг йиллик нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 млн тоннадан 4,6 млн тоннага етади.

Жумладан, йилига 2,7 млн тонна автобензин, 1,24 млн тонна дизель ёқилғиси ва 500 минг тонна авиакеросин ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Киритилди: 21:16 12.11.2026. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар