Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Бухоро вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Бухоро вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Олот туманида “Ш. Н. К.” МЧЖга тегишли шифо масканинг электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 184 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:57 21.05.2025. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!