“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Бухоро шаҳрида жойлашган "С." хусусий корхонасига қарашли ошхона ҳисоблагичсиз тармоққа тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 546 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.