Москва вилоятида ҳарбий хизматчи хизматдошини отиб ўлдирди, кейин эса ўз жонига қасд қилди.
Бу ҳақда Москва ҳарбий округи матбуот хизмати маълум қилди.
"2025 йил 17 октябрь куни тунда Москва вилоятидаги ҳарбий қисм ҳудудида ҳарбий хизматчи кузатув постида хизмат вазифасини бажараётиб, қурол билан муомала қилиш қоидаларини бузган ва шартнома бўйича ҳарбий хизматчини ўлимга олиб келган", — дейилади бошқармада.
"Ҳодиса жойида Россия Аэрокосмик кучлари бош қўмондонлиги комиссияси ишламоқда. Ҳозирда жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.
Қўшимча тафсилотлар келтирилмаган.