Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади

Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлаклар инфратузилмасини барпо этиш бўйича янгиланган режаларини тақдим этди. Унга кўра, 10 та кўчада BRT тизими барпо этилади, уларнинг узунлиги қарийб 51 километрни ташкил этади. Куни кеча хомаки тақдимотда кўрсатилган КҲАЙ—Паркент кўчалари ўрнига Алишер Навоий— Беруний кўчалари қўшилган.

Демак, президентга тақдим этилган охирги лойиҳага кўра, Шота Руставели (5,1 км), Шаҳрисабз (3,2 км), Амир Темур (5,7 км), Янги Сергели (5,3 км), Махтумқули (1,3 км), Мирзо Улуғбек – Феруза – Юзиробод (10,4 км), Лутфий ва Муқимий (5,9 км), Нуравшон (3,7 км), Қоратош – Кўкча дарвоза (4 км) ҳамда Алишер Навоий – Беруний (6 км) кўчаларида BRT барпо этилади.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун 126 млн доллар сарфлаш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар тирбандликнинг олдини олиш мақсадида кўчирилар экан.

Киритилди: 10:26 17.10.2025. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!