Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бўстонлиқда ноқонуний чиқиндихона юзасидан тезкор текширув ўтказилди

Бўстонлиқда ноқонуний чиқиндихона юзасидан тезкор текширув ўтказилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида ноқонуний чиқиндихона юзага келгани акс этган видеоматериаллар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ишчи гуруҳи томонидан ҳудудга тезкор чиқилиб, вазият атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, чиқиндилар юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланмаган жойларга ташлангани сабабли тўпланиб қолгани аниқланган. Ҳудуд аввал санитар тозалаш хизматларининг режа-график ишларига киритилмаган бўлса-да, Агентлик томонидан зарур чоралар кўрилган.

Шунингдек, Агентлик ҳузуридаги кузатув ва назорат бўлими томонидан ҳудудга 24/7 режимида ишловчи замонавий кузатув камералари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу техник воситалар орқали ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш имконияти яратилади.

Киритилди: Бугун 09:36. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!