Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бундестаг аъзоси: Германия Россия билан тўқнашувдан қочиш учун Литвадан қўшинларни чиқариши зарур

Бундестаг аъзоси: Германия Россия билан тўқнашувдан қочиш учун Литвадан қўшинларни чиқариши зарур

Бундестаг депутати Сара Вагенкнехт Германиянинг Berliner Zeitung нашрига берган интервьюсида Германия Россия билан чегарада жойлашган бундесвер бригадасини Литвадан олиб чиқиши кераклигини айтди.

"Бундесвернинг 5 минг аскарини доимий равишда Литвага жойлаштириш, катта эҳтимол билан, Россия учун таҳдид ҳиссини кучайтиради ва бизни Россия билан урушга янада яқинлаштирадиган жавоб реакцияларига олиб келади," - деди сиёсатчи.

Бундан ташқари, у Литвадан қўшинларни олиб чиқиш Россияга қарши навбатдаги санкциялар пакетини жорий этишдан кўра анча оқилона қарор бўлишини қўшимча қилди.

Киритилди: 06:33 24.05.2025. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!