“Polymarket” онлайн-платформаси маълумотига кўра, букмекерлар АҚШнинг сайланган Президенти Дональд Трампнинг ўз бошқаруви даври дастлабки 90 кунида Россия – Украина урушига барҳам бериш имкониятини 30 фоиздан камроқ, дея баҳоламоқда.
Маълумотга кўра, айни эҳтимол 28 фоизни ташкил қилади. Дарвоқе, ноябрь ойида бу кўрсаткич 50 фоиздан ошганди.
Аввалроқ Трамп РФ Президенти Владимир Путин билан Украина бўйича музокара олти ойдан камроқ вақт ичида бўлиб ўтиши мумкинлигига умид билдирганди.
Трамп сайлов олди кампанияси чоғида бу можарони музокара йўли билан бартараф қилишини кўп таъкидлаган. Ҳатто, муаммони бир кунда ҳал қила олишини ҳам айтган.