Зиёратчиларни олиб келадиган илк самолётлар Жиддадан Тошкентга учади.
Бугун, 2 июн куни «Ҳаж – 2026» мавсумининг илк зиёратчиларини олиб келадиган дастлабки самолётлар Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу дастлабки авиарейслар орқали Тошкент шаҳридан кетган зиёратчилар қайтиб келишади. Шунингдек, ҳожиларни республиканинг 10 та ҳудудидаги халқаро аэропортларда тантанали равишда кутиб олиш режа қилинган.
Ҳаж сафарини якунлаганларни Жидда шаҳридан олиб келиш ишлари жорий йилнинг 19 июн кунига қадар давом эттирилади.