Бугундан бошлаб нималар ўзгаради?
- мактаб ва боғча директорларининг маоши ошади;
- стационар ва мобил радарлар жойлашган ҳудудда тегишли белги ўрнатилиши мажбурий бўлади;
- ППХ юридик шахсларга пулли асосда хизмат кўрсатиши мумкин бўлади;
- ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади;
- қимматбаҳо тошларга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларга пул берилади;
- мактабларнинг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган айрим болалар тўловдан озод қилинади;
- фармацевтика фаолияти учун лицензия беришда қўшимча шартлар жорий этилади;
- «Давлат хизматчиси» мобил иловаси ишга туширилади.